Хотира бюстини “миниб олган” ёшлар ИИБга чақирилди
3-саҳифа
−
15 Март 2023 10248 1 дақиқа
Тошкент вилоятида Хотира бюсти устига чиқиб, ғайриижтимоий ҳаракат содир этганларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Бобур Туляганов хабар берди.
Қайд этилишича, 2 март куни куни соат 19:00 ларда, Тошкент вилояти Чиноз туманида 18-19 ёшлар орасидаги 5 нафар йигит Ўзбекистон Республикасининг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотира бюсти устига чиқиб, уни мазаҳ қилган.
Ўзларининг ҳаракатлари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузгани сабабли бешовлоннинг шахси аниқланиб, туман ИИБга олиб келинган.
ИИБ ходими томонидан ўтказилган профилактик суҳбатда уларга ушбу хатти-ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик экани тушунтирилган.
Жавоҳир Қадамов
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025