Хотинини калтаклаган қозоғистонлик дипломат ишдан олинди
Олам
−
14 Май
4319Қозоғистонлик дипломат Сакен Мамаш оиладаги зўравонлик можаросидан кейин ўз лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
“Ҳодиса содир бўлган пайтдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлиги бу ишни алоҳида назоратга олди. 6 май куни у Қозоғистонга учиб кетган ва 9 май куни чегарани кесиб ўтиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари аллақачон унга нисбатан иш очган. Бу ишнинг тафсилотлари бизга маълум эмас ва биз у ерга аралашишга ҳаққимиз йўқ. Мен шахсан Карина билан учрашиб, суҳбатлашдим. Биз унга максимал даражада ёрдам берамиз”, дейди Смадияров.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаб келгани ва ҳатто 5 май куни рафиқасининг синглисига нисбатан ҳам куч ишлатгани маълум бўлганди.
Кейинчалик аёл Дубайдан ватанига қайтарилди.
LiveБарчаси