Хотин-қизлар учун давлат гранти ҳудудлар кесимида тақсимланди
Жамият
−
08 Июль 2022
135262022/2023 ўқув йилида хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилида хотин-қизлар учун энг кўп квота Фарғона вилоятига (221 та) ажратилган.
Вилоятлар кесимида квоталар тақсимоти қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
• Андижон – 183;
• Бухоро – 112;
• Жиззах – 81;
• Қашқадарё – 193;
• Навоий – 60;
• Наманган – 165;
• Самарқанд – 227;
• Сурхондарё – 155;
• Сирдарё – 50;
• Тошкент вилояти – 177;
• Фарғона – 221;
• Хоразм – 110;
• Тошкент шаҳри – 155.
Қайд этиш керак, аввалги ўқув йилларида квоталар ҳудуд кесимида умумий берилар эди. Жорий йилда қуйидаги 3 та соҳага бўлиб, алоҳида квота бериладиган бўлди:
• аниқ ва табиий фанлар;
• техника фанлари;
• тиббиёт фанлари.
Яъни жорий йилдан бошлаб, танлов умумий ҳудуд кесимида эмас, мана шу соҳалар ичида бўлади.
LiveБарчаси