Хотин-қизлар учун давлат гранти ҳудудлар кесимида тақсимланди
Жамият
−
04 Июль 2023
6598
2023-2024 ўқув йилида хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилида хотин-қизлар учун энг кўп квота Самарқанд вилоятига (227 та) ажратилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида квоталар тақсимоти қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
- Андижон вилояти – 183;
- Бухоро вилояти – 112;
- Жиззах вилояти – 81;
- Қашқадарё вилояти – 193;
- Навоий вилояти – 60;
- Наманган вилояти – 165;
- Сурхондарё вилояти – 155;
- Сирдарё вилояти – 50;
- Тошкент вилояти – 177;
- Фарғона вилояти – 221;
- Хоразм вилояти – 110;
- Тошкент шаҳри – 155.
LiveБарчаси