Хорижликларнинг Ўзбекистонда бўлишига доир вақтинчалик тартиб бекор қилинди
Жамият
−
03 Сентябрь 2021
7739Жорий йилнинг 10 сентябрига қадар Ўзбекистоннинг карантин жорий қилинган ҳудудда яшаш учун рўйхат муддати тугаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатдан чиқиб кетишлари ёки рўйхат муддатини узайтириши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, агар мамлакатда бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг карантин жорий қилинган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган бўлса, уларга ва уларни қабул қилган уй-жой эгалари, шунингдек мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилади.
Шу сабабдан Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан ўз вақтида рўйхат муддатини узайтиришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жорий йил 10 сентябрдан республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь