Хоразмдаги ЙТҲда 16 ёшли қиз вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
14 Ноябрь 35521 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида катта тезликда келаётган Gentra пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 10 ноябрь куни Янгиариқ туманининг “Таган” МФЙ худудидан ўтган D221-сонли автомобиль йўлининг 11-километрида юз берган. 37 ёшли Lacetti ҳайдовчиси машинасини бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Янгиариқ туманида яшовчи, 2009 йилда туғилган қиз кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Янгиариқ туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисасида 7 киши ҳалок бўлганди.