Хоразмдаги Марказий банк биносида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 22 май куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган Марказий банк биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:16 да вилоят марказининг Тинчлик кўчасида жойлашган Марказий банк биноси том қисмининг тахминан 80 кв.м. майдонида ўт чиққани ҳақида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:38 қуршаб олинган. Ёнғин соат 18:18 да ўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилиш объектида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ФВВ Марказий банк биноси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг