Хоразмда ёш болаларнинг юзига тарсаки туширган боғча опа ишдан бўшатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда боғча опа ёш болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Шундан сўнг, мазкур ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган 23-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлгани аниқланди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, мактабгача таълим ташкилотининг боғча тарбиячиси Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 6 май кунидан меҳнат қонунчилигига мувофиқ равишда  бекор қилинган.

Шунингдек, боланинг қўлига игна кирганлиги ҳолати юзасидан ҳам текширув ўтказилган. Унга кўра, жорий йилнинг 17 апрель куни 5 ёшли Я.Х. боғчанинг кириш эшигида қўли қолиб кетиши оқибатида бармоғига шикаст етганлиги, ижтимоий тармоқда тарқалган фотосуратлар эса болага кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам вақтида олинганлиги аниқланган. 

"Боланинг онаси айтишича, фотосуратда ўғлининг қўлига тиқилган сим аслида тиббиёт ходимлари томонидан бармоқнинг яраланган қисмини тикиш мақсадида қўйилган. Ҳозирда боланинг соғлиғи тўлиқ тикланган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made