Хоразмда ўзини каналга ташлаган қизнинг жасади 13 кун деганда топилди

3-саҳифа

image

Aввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлаб жонига қасд қилгани, 10 кундирки унинг жасади топилмаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси Матбуот хизмати қўшимча маълумот берди. 

Aниқланишича, жорий йил 14 август куни соат 15:30 да Тупроққалъа тумани, “Ёшлик” маҳалласида яшаган, 20 ёшли Д.Э. туманнинг “Муҳаббат” ва “Шарлауқ” маҳаллалари оралиғидан оқиб ўтувчи “Тошсақа чапқирғоқ магистрал канали” устига қурилган темир кўприкдан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Орадан 13 кун ўтиб, бугун, 27 август куни соат тахминан 13:00да “Тошсақа чапқирғоқ магистрал канали”нинг Боғот тумани “Қулон қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган 32 км.дан Д.Э.нинг чириган ҳолдаги тан жароҳатларсиз мурдаси топилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тупроққалъа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда. Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

579

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг