Хоразмда оилавий тадбиркорлик учун 100 млрд сўм ажратилади
Жамият
−
31 Март 2023
4598Хоразмда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу сессияда Хоразмда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 940 миллиард сўмга қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланган. Шунингдек, йиғилишда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали 57 минг, касаначиликда салоҳияти бор 240 та маҳаллада меҳнат қуроллари ва жой масаласини ҳал қилиб, 50 минг, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 28 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги айтилган.
Маълум қилинишича, иккинчи муҳим вазифа ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари балансини таъминлашдир. Шу мақсадда “Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналини тиклаш” лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланади. Боғот, Шовот ва Янгибозор туманларидаги 2 минг гектарда узум, олма ва қовун плантациялари, Гурлан ва Боғотда агрологистика марказлари ташкил этилади. Паррандачилик, чорвачилик, сутни қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади.
LiveБарчаси