Хоразмда кийим-кечак дўконида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 14 декабрь куни Хоразм вилоятидаги кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 03:03 да Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструксиядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги боғчада ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида мактабгача таълим ташкилоти биносининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм кийим-кечак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made