Хоразмда қайнота келинини дўппослаб ўлдирди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь
13579Хоразм вилоятида қайнота келинини ваҳшийларча уриб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, воқеа Гурлан туманида содир бўлган. Аёлнинг эри ишлаш учун Россияга кетган. 3 бола билан ёлғиз қолган аёлни эса қайнотаси уриб ўлдириб қўйган. Қайнота келинни дўппослаётган вақтда қайнона эшикларни ташқарисидан ёпиб тургани айтилмоқда.
QALAMPIR.UZ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти прокуратураси билан боғланди. Прокуратуранинг бизга маълум қилишича, ҳозирда гумонланувчилар ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида қайнота 33 ёш келинини пичоқлаб ўлдирганди. Мазкур ҳолат юзасидан қайнотага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.