Хоразмда боғча опа ёш боланинг қўлига игна тиққани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
06 Май
7858Ижтимоий тармоқларда боғча опа томонидан бола калтакланиб, қўлига игна тиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган 23-сонли мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар) нинг гўёки бир-бири билан уришгани важи билан, уларга қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.
“Мазкур ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна тиқиш ҳаракатини аниқлаш юзасидан ҳозирда воқеа юзасидан Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, куч ишлатган тарбиячи ишдан олинганди. Яна бир ҳолатда эса 5 яшар болани калтаклаган тарбиячи иши текширилаётгани айтилганди.