Хоразмда боғча опа 3 яшар болани калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
26 Июль
14783Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчи бола калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 25 июль куни ҳақиқатдан ҳам Қўшкўпир туманидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Етказилган жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида 2021 йилда туғилган 3 ёшли И.С. исмли қизга суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда туман Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.
Охирги пайтларда мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг боғча тарбиячилари томонидан калтакланиши кўп бора содир бўлмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг май ойида Андижонда боғча опа аввал икки болани уриштириб, кейин ўзи ҳам калтаклаганди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган 23-сонли мактабгача таълим муассасасида боғча опа ёш болаларни калтаклаганди ва боғча тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганди. Шунингдек, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги 16-боғчада фаолият юритувчи тарбиячи ҳам боғча болаларини кетма-кет ёнига чақириб, шафқатсизларча юзига ва тана қисмига шиппак билан ургани учун ишдан олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь