Хоразмда аёл меҳмонини ўлдириб, ҳовлисига кўмди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 17 апрель куни 38 ёшли аёл уйига чақирган таниши билан жанжаллашиб, уни ўлдирди. Бу ҳақда Хоразм вилояти прокуратураси хабар берди.

Унга кўра, Урганч шаҳрининг "Ҳамжиҳатлик" маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ орқали уйига таклиф қилган. Меҳмондорчилик давомида улар ўртасида пул олди-бердиси бўйича низо келиб чиққан. Оқибатда, мезбон аёл меҳмонни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган, марҳуманинг мурдасини эса уйининг ҳовлисига чуқур ковлаб, кўмиб юборган.

Айни вақтда гумонланувчи қўлга олинган ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмда эркак 7 яшар болани бўғиб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм прокуратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг