Хоразмда 51 ёшли фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2020
3059Хоразм вилояти Янгиариқ туманида енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокчида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.
Кеча, 25 ноябрь куни Янгиариқ-Урганч автомобиль йўлида 51 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомашинасида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги HОWО русумли юк машинасига билан тўқнашган.
Натижада Nexia-2 ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган яна бир 14 ёшли йўловчи эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодисага HОWО русумли юк машинасининг Nexiа-2'га йўл бермасдан ҳаракатланиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси