Хоразмда 51 ёшли фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди
Crime
−
26 November 2020 4407 1 minute
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокчида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.
Кеча, 25 ноябрь куни Янгиариқ-Урганч автомобиль йўлида 51 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомашинасида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги HОWО русумли юк машинасига билан тўқнашган.
Натижада Nexia-2 ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган яна бир 14 ёшли йўловчи эса оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодисага HОWО русумли юк машинасининг Nexiа-2'га йўл бермасдан ҳаракатланиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Янгиариқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August