Хоразмда 16 ёшли бола каналда чўкиб кетди
Жамият
−
01 Июль 2021 4805 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 июнь куни Хоразмда 16 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” истироҳат боғи ёнидаги “Шовот” каналида 29 июнь куни таҳминан соат 17:00 ларда содир бўлган.
Аниқланишича, 16 ёшли бола ўртоқлари билан ўқув курсларидан қайтаётган вақтда каналга чўмилиш мақсадида тушганида чўкиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгибозор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
Live
Барчаси