Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
14:42 3514 1 дақиқа
Бугун, 19 август куни Санъатбек Салаев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Бердиев эгаллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шерзод Жуманазарович Бердиев вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Шерзод Бердиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Қайд этиш жоиз, Санъатбек Салаев 2018 йилдан буён вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг нима учун лавозимидан олингани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одилбек Ортиқов халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Live
Барчаси