Хоразм ва Навоийда максимал ҳаво ҳароратининг абсолют рекорди янгиланди
Бу қизиқ
−
29 Июль 2022
30305Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистоннинг Хоразм ва Навоий вилоятларида метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун максимал ҳаво ҳароратининг абсолют рекордлари янгиланди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Марказ маълумотига кўра, 22 июль куни Хоразм вилоятининг Туямўйин ҳудудида +47,5 даража қайд этилган. Навоий вилоятининг Учқудуқ ҳудудида 46,3 даража иссиқ кузатилган.
Маълумот учун, бутун метеорологик кузатувлар тарихи учун Ўзбекистонда ҳароратнинг энг юқори қийматлари (+50 даража атрофида) Қизилқум чўли ва Термиз шаҳрида қайд этилган.
Тошкентда максимал ҳарорат 1997 йил 18 июлда ўрнатилган (+44,6 даража).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь