Хоразм МИБга янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
17 Февраль 2024 13769 1 дақиқа
Жуманазар Жуманиёзов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, Жуманазар Жуманиёзов 1981 йилда Хоразм вилоятида туғилган, олий маълумотли ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолияти давомида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятлари бошқармаларида инспектор, катта инспектор, бўлим бошлиғи, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Мазкур тайинловга қадар, у Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.
Унга қадар, 2020 йилнинг 17 ноябрь ойидан буён ушбу лавозимда Мухамбетали Бабатаев ишлаб келаётган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь