Хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳам тақдирланди
Маданият-санъат
−
23 Август 2025 18832 2 дақиқа
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Жаҳонгир Позилжонов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 август куни тегишли фармонга имзо чекди.
Қайд этилишича, хонанда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди туфайли мукофотланган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Позилжонов 1978 йил 4 мартда Тошкент шаҳрида ошпазлар оиласида таваллуд топган. У “Эй, санам”, “Йиғлама муҳаббат”, “Фақат фарзандларим йиғлатма ҳаёт” сингари қўшиқлари ҳамда “Бойвачча”, “Аччиқ ҳаёт”, “Шомурод ва Дурдона” каби фильмлари ва ундаги роллари билан машҳур. 2009 йилда “Божалар“ гуруҳи Термизда концерт дастурини ўтказиб, ортга қайтиш пайтида автоҳалокатга учраган. Шу жойнинг ўзида хонанда Мўмин Орипов вафот этган, Жаҳонгир Позилжонов эса оғир аҳволда шифохонага олиб борилган ва бир неча кун кома ҳолатида бўлган.
2014 йилда Жаҳонгир Позилжонов куйлаган “Тўйлар муборак“ қўшиғи “Йил қўшиғи – 2014“ мукофотига лойиқ топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан мукофотланганди.
Live
Барчаси