Хонанда МакSим 1,5 ой деганда сунъий комадан чиқарилди

Маданият-санъат

image

Шифокорлар хонанда МакSимни (Марина Максимова) тахминан бир ярим ой давом этган тиббий комадан чиқаришди. Бу ҳақда бугун, 3 август куни МакSимнинг менежери Маргарита Соколова хабар берди.

“Марина хушида, у ўзига келди. Албатта, у [шифокорлар билан] мулоқот қиляпти. Унинг фикри тиниқ ва жойида”, дейди у.

Кейинроқ хонанданинг ПР-менежери Яна Богушевскаянинг аниқлик киритишича, МакSим сунъий нафас олдириш аппаратидан узилган ва унинг ўзи мустақил нафас олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнь куни 38 ёшли қўшиқчи ўзининг Instagram саҳифасида шамоллаш аломатларини ҳис қила бошлаганини, кейин унинг ҳарорати 39 даражага кўтарилганини айтган эди. Унинг аҳволи яхшиланмади ва коронавирусга қарши тестлар салбий натижаларни кўрсатди. 19 июнга келиб эса МакСим пневмония билан касалхонага ётқизилди ва сунъий комага туширилди.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг