Хонадонида ёввойи шер сақлаган фуқаро жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
19 Август
10136Хоразм вилоятида хонадонида ёввойи шер сақлаган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Назорат инспекцияси тезкор гуруҳи ҳамда Урганч шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида фуқаро Э.С. томонидан Урганч шаҳар “Ашхобод” маҳалласида жойлашган бинода ёш ёввойи шер ноқонуний сақлаб келинаётгани маълум бўлган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддасига кўра баённома расмийлаштирилди. Э.С. базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари – 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Ёввойи йиртқич эса вақтинча сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Нукус ҳайвонот боғи”га топширилди.
“Ҳолатга аниқлик киритиш, ёввойи шер боласининг қандай олиб келинганлиги ва қаердан сотиб олинганини аниқлаш юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар Урганч шаҳар ИИБга юборилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси