Хоманаий жисмонан бутунлай соғлом – Пезешкиён
World
−
15:34 1740 1 minute
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён кеча, 10 август куни мамлакат Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий билан учрашганини ва Хоманаий жисмонан бутунлай соғломлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Fars” хабар берди.
“У жисмонан бутунлай соғлом эди“, дейди Пезешкиён.
Президент шунингдек, Эрон раҳбари билан учрашув 7-8 соат давом этганини қўшимча қилган.
Қайд этилишича, Хоманаий Пезешкиён билан жорий йилнинг 9 август куни учрашган. Сиёсатчилар ҳарбий ва иқтисодий соҳалардаги вазиятни муҳокама қилган.
Учрашув Эрон Олий раҳбари тасвирланган видеолавҳа ОАВда эълон қилинганидан сўнг бўлиб ўтган. Бу Эрон ва АҚШ ўртасидаги можаро бошланганидан бери сўнгги беш ой ичида Хоманаийнинг ОАВда илк бор кўриниши бўлганди.
Шу вақт давомида Эрон раҳбари жамоатчилик олдида бирор марта ҳам кўринмаган. ОАВда эса Хоманаий гўёки АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга берган зарбалари вақтида ҳалок бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Live
All