Холанд янги шартнома бўйича қанча маош олади?
Спорт
−
17 Январь 2025 5332 1 дақиқа
Норвегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “шаҳарликлар” билан янги шартномаси бўйича қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Холанд янги шартнома шартлари бўйича бонусларни ҳисобга олмаганда, ҳафтасига 500 минг фунт-стерлинг маош олади. Бу борада у АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Бунга қадар жамоадоши Кевин Де Брюйне ҳафтасига 400 минг фунт-стерлинг билан бу борада етакчи эди.
Маълумот ўрнида, норвегиялик ҳужумчи клуб сафига 2022 йилда келиб қўшилган. У жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Холанднинг нархи “Transfermarkt” порталида 200 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, норвегиялик ҳужумчи клуби билан шартномасини 2034 йилга қадар узайтирган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025