Холанд “Манчестер Сити”да яна 9 ярим йил ўйнайди (фото)
Спорт
−
17 Январь
2445Норвегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд “шаҳарликлар” билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Холанд ва “Манчестер Сити” 2034 йилгача шартномани узайтирди. Шартнома бандида бошқа клубга ўтиб кетмаслик киритилган. Шунингдек, “шаҳарликлар” футбол тарихидаги энг кўп муддатга шартнома имзолаш бўйича рекорд қайд этди.
Маълумот ўрнида, норвегиялик ҳужумчи клуб сафига 2022 йилда келиб қўшилган. У жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Холанднинг нархи “Transfermarkt” порталида 200 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси