Холанд Роналдунинг рекордини такрорлади
Спорт
−
23 Сентябрь
1952“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд 22 сентябрь куни бўлиб ўтган Англия чемпионати 5-тури доирасида “Арсенал”га қарши ўйинда гол урди. Норвегиялик учун бу гол турли мусобақаларда “шаҳарликлар” сафида киритган 100-гол бўлди.
Бу кўрсаткичга эришиш учун Холандга 105 ўйин керак бўлди. Маълум бўлишича, XXI асрнинг энг кучли 5 та Европа чемпионатида фақат Роналду 100 та голни 105 та баҳсда ура олган.
Португалиялик футболчи ўз вақтида “Реал Мадрид” сафида ана шундай натижага эришган. Шу тариқа Эрлинг Холанд ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп сураётган Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” Англия чемпионатининг ортда қолган 5 та туридан кейин 4 та ғалаба ва 1 та дуранг билан 13 очко жамғариб, 1-ўринда бормоқда. “Шаҳарликлар” кейинги ўйинини 28 сентябрь куни мамлакат чемпионати 6-тури доирасида сафарда “Ньюкасл”га қарши ўтказади.
LiveБарчаси