Холанд нега “Сити”дан кетмоқчи?

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби ва Норвегия терма жаомаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд агар “шаҳарликлар” жорий мавсум якунига кўра ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқа олмаса, жамоадан кетади. Бу ҳақда “Caughtoffside” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” клуби устози Пеп Гвардиола ҳам норвегиялик ҳужумчининг жамоани тарк этишига қарши эмаслигини билдирган. Аммо мураббий Холанднинг ўрнига муносиб ўринбосар топиш учун вақт кераклиги сабабли ушбу трансферни 2026 йил ёзида амалга ошишини истамоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби Холандга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётганини маълум қилган. “Қироллик клуби” футболчининг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бу эса жаҳон даражасидаги ҳужумчи учун етарли нарх сифатида баҳоланяпти.

Шу тариқа, Холанднинг келажаги “Манчестер Сити” Еврпоа Чемпионлар лигасига йўл олиши ёки олмаслигига боғлиқ бўлади. Агар клуб АПЛда кучли бешликка кира олмаса, футболчининг жамоадан кетиш эҳтимоли юқори.

Холанд “Манчестер Сити” сафига 2022 йилда келиб қўшиган. У клуб таркибида барча мусобақаларда 94 та ўйинда майдонга тушиб, 84 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2034 йилга қадар мўлжалланган. Холанднинг нархи “Transfermarkt” порталида 200 миллион еврога баҳоланган.

Маълумот ўрнида, “шаҳарликлар” айни дамга келиб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 48 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни банд этиб келмоқда. “Манчестер Сити”дан бир поғона юқорида 49 очко тўплаган Лондоннинг “Челси”си жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Пеп Гвардиола Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг