Холанд АПЛни “ёндиришда” давом этади. “Сити” сафарда “Вулз”ни йирик ҳисобда енгди
Спорт
−
17 Сентябрь 2022
4850Бугун, 17 сентябрь куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 7-туридан ўрин олган “Вулверхэмтон” ҳамда “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув якунига етди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқасидаёқ “Ман Сити” ҳужумга отланди. Натижада, де Брюйненинг супер узатмасидан кейин Жек Грилиш ҳисобни очди. 16-дақиқага келиб, ушбу мавсумда ўзининг ўйини билан АПЛда ажралиб турган Эрлинг Холанд катта саҳнага чиқди, 2:0.
Оғир зарбаларни қабул қилиб олган “бўрилар” ўзига келишга қийналди. Аксига олиб, 33-дақиқада Натан Коллинс майдондан четлатилди. Натан Грилишга каратэ услубидаги “ажойиб” зарбани йўллади. Биринчи бўлимда бошқа эътиборга молик вазият бўлмади.
Иккинчи тайм ҳам кутилганидек, “Сити” устунлигида бошланди. Бироқ бу сафар тезкор гол киритилмади. 69-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда “шаҳарликлар”нинг супер иқтидорли футболчиси Фил Фоден ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Жамоалар қанчалик ҳаракат қилмасин қолган дақиқаларда таблодаги ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, “Манчестер Сити” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.
"Вулверхэмптон" – "Манчестер Сити" 0:3.
“Вулверхэмптон” – Жозе Са, Кастро, Коллинз, Килмен, Аит-Нури (Семеду, 81), Моутинью, Рубен Невеш, Матеуш Нунеш, Поденсе (Траоре, 70), Гедеш (Хван Хи Чхан, 70), Нету.
“Манчестер Сити” – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Аканджи, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Грилиш, Фоден, Холанд.
LiveБарчаси