Холанд АПЛдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди

Спорт

image

Норвегиялик футболчи Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” клубида ҳафтасига 865 минг фунт стерлинг маош олади.  Бу ҳақда “Daily Mail” нашри ёзмоқда.

Норвегиялик ҳужумчининг ҳафталик асосий белгиланган маошига осон эришиладиган, деярли кафолатланган бонуслар ҳам қўшилади,

Шу тариқа, 22 ёшли ҳужумчи ҳафтасига жами 865 минг фунт ишлаб топади. Бу нарх Холандни Англия Премьер лигасидаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради.

Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”да ҳафтасига 375 минг фунт маош олади. Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”даги маоши эса 480 минг фунтни ташкил қилади. Иккисининг маоши Холандникидан 2 баробарга кам.

Маълумот учун, жорий мавсум Эрлинг Холанд “Сити” сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик ҳужумчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрлинг Холанд

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг