Холанд 2021 йилнинг энг яхши футболчиси номини айтди
Спорт
−
27 Январь 2022
3279Дортмунднинг “Боруссия” клуби ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2021 йилнинг энг яхши футболчиси ким эканини айтди.
“Менимча, биринчи рақамли футболчи Левандовски. Бензема ҳам зўр ўйнади, лекин Месси ҳам ажойиб мавсум ўтказди. Шундай қилиб, Бензема ва Месси иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб олишади”, дейди Холланд “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) талқинига кўра 2021 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Польшалик ҳужумчи бу борада ПСЖ вингери Лионель Мессини 4 очкога ортда қолдирди. “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салаҳ эса учинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Месси 2021 йилда “France football”га тегишли “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Ўшанда Левандовски иккинчи, “Челси” вакили Жоржиньо учинчи ўриндан жой олган эди.
LiveБарчаси