Абдуқодирга вақт керак, у кучли ҳимоячи – Холанд

Sport

image

Норвегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида гапирди. Бу ҳақда у “Челси”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида сўз очди.

Матбуот анжуманида Холанд дастлаб, Ҳусановнинг дебюти ҳақида тўхталар экан, ҳимоячига вақт кераклиги ва у кучли ўйинчи эканига алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ҳусанов кучли ҳимоячи. Бу унинг учун илк ўйин эди. Асабийлашиш нормал ҳолат. Мен ҳам “Ливерпуль”га қарши дастлабки ўйинимда шунга ўхшаш ҳолатга тушганман. Унга яна бир нечта ўйин керак”, дейди Холанд.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 январь куни АПЛ доирасида “Манчестер Сити” “Челси”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 50 дақиқа ҳаракат қилди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic