Хизмат хонасида наркотик истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

Жамият

image

Кеча, 9 апрель куни Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари хизмат хонасида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани экс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳодисадан сўнг бўлим бошлиғи ва ўринбосари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси маълум қилди.

“Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор  қилинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Натижада фотосуратдаги фуқародан 0,69 грамм гашиш моддаси мусодара қилинган. Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, модда гиёҳвандлик моддаси деб топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиш, ташиш ёки жўнатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон гашиш Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг