Хитойнинг энг кекса фуқароси вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитойнинг энг кекса фуқароси Алимхан Сейти шу ҳафта Шинжон-Уйғур автоном вилоятида 135 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабар берган.  

“Хитойдаги энг кекса фуқаро Алимхан Сейти 16 декабрь куни 135 ёшида Қашқарда вафот этди”, дейилади Қашқар ҳукумати баёнотида. 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, у 1886 йил 25 июнда туғилган, Қашқар округи, Янгишар уезди, Кумушерик қишлоғида яшаган. 2013 йилда у Хитой геронтологлар ва гериатрлар уюшмаси томонидан тузилган ХХРнинг энг кекса аҳолиси рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган. 

Набирасининг сўзларига кўра, у ўлимигача жуда оддий турмуш тарзини олиб борган, ҳовлисида қўшиқ айтишни ва қуёшда исинишни яхши кўрган, у доимо қувноқ ва кўп кулиб юрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Сейти

Баҳолаганлар

1073

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг