Хитойликлар камбоджаликларнинг “тинчини бузмоқда”
Олам
−
20 Февраль 2021 7004 1 дақиқа
Камбоджада Хитойдан келган муҳожирлар орасида COVID-19 коронавируси аниқланмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Хун Сен маълум қилган.
"Коронавирус билан боғлиқ 32 та маҳаллий ҳолатни аниқладик. Биз учун бу жуда ёмон вазият. Бугун коронавирус учун мусбат натижалар фақат Хитойдан келган муҳожирлар орасида қайд этилди", деган Сен.
Бош вазир мамлакат аҳолисини хитойликларни мусбат COVID-19 натижалари туфайли камситмасликка чақирган.
Маълумот ўрнида, Камбоджада бутун пандемия даврида жами 484 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 470 киши соғайиб кетган. Вафот этганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Live
Барчаси
Ким янги очилган кўприк орқали Хитойга борди
24 Октябрь