Хитойлик олимлар коронавируснинг “нозик жойи”ни топишди
Олам
−
11 Март 2020
51463Хитойлик олимлар коронавируснинг “нозик жойи”ни, яъни унинг ҳароратга таъсирчанлигини аниқлашди. COVID-19 коронавируси цельсий бўйича +9 даража атрофида, аниқроғи +8,72 даражада тез тарқалади.
“South China Morning Post” нашрининг ёзишича, Сунь Ятсен университети базасида ишловчи олимлар инфекция юқори ҳароратга таъсирчанлигини ҳам аниқлаган.
Маълумот ўринда айтиш жоизки, коронавирус билан боғлиқ вазият Хитойдан ташқарида жиддий тус олиб боряпти. Россия пойтахти Москвада коронавирус сабабли спорт ва бошқа турдаги оммавий тадбирлар тақиқланди.
Шу билан бирга, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат (Роспотребнадзор) қатнов кўпаядиган вақтда зарурат бўлмаса, жамоат транспортидан фойдаланмасликни тавсия қиляпти. Шунингдек, ваҳима қилишга ҳожат йўқлиги таъкидланяпти.
Европа давлатлари, хусусан, Италия, Франция, Испания ва Германияда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб боряпти. Италияда аллақачон оммавий тадбирлар ва мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланди. Ҳукумат мактабларни ҳам ёпиб қўйди.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 119 давлатга кириб борди. Ундан ҳалок бўлган 4299 нафарга, касалланганлар 119 214 нафарга етди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь