Хитойга борган биринчи хонимлар дарёда сайр қилди (видео)
Олам
−
01 Сентябрь 18869 1 дақиқа
Бугун, 1 сентябрь куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс” форматидаги учрашувда иштирок этаётган давлат ва ҳукумат раҳбарларининг турмуш ўртоқлари учун ҳам маданий тадбирлар ташкиллаштирилди.

Етакчиларнинг турмуш ўртоқлари учун ўтказилган тадбирларга Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг рафиқаси Пинг Лиюень мезбонлик қилди. Дастлаб у биринчи хонимларни илиқ кутиб олди. Раҳбарларнинг рафиқалари маданий дастурга боришдан олдин оилавий суратга тушди. Дастур давомида улар ўз давлатларининг маданий бойликлари ҳақида маълумот алмашди. Шундан сўнг биринчи хонимлар Хайхе дарёси бўйлаб махсус кемада саёҳат қилди.
Тадбирда Непал, Арманистон, Малайзия, Мўғулистон, Озарбайжон, Эрон, Миср, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарларининг рафиқалари ҳамда Эрон Президентининг қизи ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, ШҲТ саммити 31 августдан 1 сентябргача Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. Саммит якунида ҳамкорлик бўйича 15 та янги ҳужжат имзоланди. ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб у олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган бўлса, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон, 2023 йилда Эрон, 2024 йилда Беларусь ташкилотга аъзо бўлди.
Live
Барчаси