Хитойдан 250 ўзбекистонлик Тошкент томон йўлга чиқди
Жамият
−
04 Февраль 2020
8275Аввалроқ, Хитойда қолаётган ўзбекистонликлар чартер рейсларда Ватанга қайтарилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, бугун, 4 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30 да (Тошкент вақти билан соат 11:30) “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейси Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб кетган. Унинг бортида Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари мавжуд.
“Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар. У ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади. 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.
4 февраль куни махсус чартер рейс карантин ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Ухан шаҳрига учиб кетиши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь