Хитойдаги 42 минг гектарлик саҳро “ғойиб” бўлди

Олам

Хитойдаги энг асосий тўртта саҳродан бири Шэньси вилоятидаги Му-Ус чўли мамлакатнинг шимоли-ғарбий харитасидан “ғойиб” бўлди. Негаки, чўл ҳудудининг 93,24 фоизи сўлим оазисга айланди.

Саҳро 42 200 квадрат километр майдонга ястанган. Аввал бу ерлар “ўлик” ва қишлоқ хўжалиги учун бефойда бўлган. Му-Усдаги шамол ва қум бўрони сабабли Юйлинь шаҳри уч марта жануброққа сурилишига тўғри келганди.

1959 йилдан бошлаб маҳаллий аҳоли қум бўронини ушлаб қолиши учун дарахт экишни бошлаган. Кўп йиллик ҳаракатлар яшил майдонни шимол томонга 400 кмгача кенгайтириш имконини берган.

Фото: twitter.com/cgtnrussian

“Саҳро ғойиб бўлди деганда, биз бугунги кунда бўш ерлар йўқ бўлганини назарда тутяпмиз. Агар биз шу йўсинда давом этсак, қолган 30 000 гекар майдондаги қумликлар ҳам қолмайди”, дейди Шэньси вилояти ўрмон бюроси раҳбари Дан Шуанжэнь.

1950 йилларда Юйлинь шаҳрининг ўрмон қопламаси бор-йўғи 0,9 фоизни ташкил қилган. Аммо ҳозир бу 33 фоизга етган.

Ҳозир маҳаллий аҳоли бор имкониятини COVID-19 пандемияси сабаб йўқотилган вақтнинг ўрнини тўлдириш учун сарфлаяпти. Улар 400 гектар ерга май ойи охиригача дарахтлар экиб чиқишмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой саҳро

Баҳолаганлар

1283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг