Хитойда зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди
Олам
−
20 Декабрь 2023
3738Хитойдаги зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTN телеканали ҳукумат расмийларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ганьсу провинциясида 113 киши, Цинхайда 18 киши ҳалок бўлган.
CCTV телеканали хабарига кўра, 300 дан ортиқ одам жароҳатланган, улардан камида 140 нафари Цинхайда.
Эслатиб ўтамиз, Хитой шимоли-ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. Дастлаб ушбу ер силкиниши оқибатида 111 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Зилзиладан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мамлакатда юз берган зилзила юзасидан ҳамдардлик йўллади.
LiveБарчаси