Хитойда юз берган зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
19 Декабрь 2023
6414Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар берди.
Зилзила ҳозиргача Ганьсу провинциясида 100 кишининг, Цинхай провинциясида эса 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Сув таъминоти, электр энергияси, транспорт ва алоқа каби баъзи инфратузилмаларга зарар етказилган.
Табиий офат ҳудудига жами 1,5 мингга яқин ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жўнатилган. Зилзила зонасидан олинган суратларда қутқарувчилар қулаган бинолар вайроналари ва шифтлари қисман қулаган хоналардаги вайроналар орасидан ўтиб кетаётганини кўриш мумкин.
Хитой етакчиси Си Цзиньпин қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш, жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва қурбонлар сонини минималлаштириш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтган.