Хитойда учар автомобиллар заводи қурилиши бошланди

Олам

image

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ақлли учар автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.

Қайд этилишича, қурилиш Xpeng компанияси томонидан амалга оширилади ва лойиҳа майдони 180 минг квадрат метрни ташкил қилади. Заводда “Қуруқлик авиаташувчиси” учар автомобили учун ҳаво модули ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг донани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. 

Xpeng асосчисининг таъкидлашича, автомобиль жорий йилнинг сентябрь ойида илк парвозини амалга оширган. Учар автомобилнинг олдиндан сотуви эса 2024 йил охирида бошланади.  

Xpeng P7+ моделли автомобиль илк бор жорий йил октябрь ойи бошида Хитойдаги дилерда пайдо бўлган. Автоконцерннинг расмий баёнотига кўра, Xpeng P7+ дунёдаги илк сунъий интеллектга эга автомобиль бўлади. У янги авлод Xpeng автоматик бошқарув аппарат платформаси билан жиҳозланган. Автомобиль 245 ва 313 от кучига эга икки хил куч вариантларда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубай транспорт ва йўллар бошқармаси транспорт технологиялари департаменти директори Холид Аль-Авадий 2026 йилнинг биринчи чорагида Дубайда ҳаво таксилари фаолияти йўлга қўйилишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой учар автомобил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг