Хитойда темирйўл қурилиши пайтидаги мудҳиш воқеада 13 ишчи бедарак йўқолди

Олам

image

Хитойнинг жанубидаги Гуандун провинциясида жорий йилнинг 4 декабрга ўтар кечаси темирйўл қурилиш майдончасида тупроқ қулаши оқибатида 13 нафар ишчи бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 13 нафар ишчи қулаш зонасида қолиб кетган ва улар билан алоқа узилган.

Баоань округи Фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотига кўра, қулаш “Шэньчжэнь-Цзянмынь” темирйўлининг 5-сонли қурилиш майдончасида содир бўлган.

Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Тинч ва Атлантика океанлари ўртасида темирйўл барпо этиш лойиҳасида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқчилиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тупроқ темирйўл Гуандун провинцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг