Хитойда пластик идишлардан фойдаланиш тақиқланади
Олам
−
20 Январь 2020
6282Хитойда 2020 йилнинг сўнгидан бир марталик фойдаланиладиган пластик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланади. Бу ҳақда Хитой экология вазирлиги тақдим этган маълумотга асосланиб, “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, пластик идишларни ишлаб чиқариш ва сотишга 2020 йил охирига қадар рухсат берилади. Жорий йилнинг ўзидаёқ кимёвий зарраларга эга пластик идишлардан фойдаланиш тақиқланди. Бундай маҳсулотларни сотиш 2022 йилга келиб батамом тўхтатилади.
Шунингдек, ушбу тақиқлар юпқа пластик қоплар ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ишлатиладиган плёнкаларга, шу билан бирга, мамлакатга пластик чиқиндиларни импорт қилишга ҳам тадбиқ этилади.
Расмий маълумотларга кўра, ушбу дастур 5 йиликка мўлжалланган бўлиб, унга босқичма-босқич ўтилади. 2020 йилда тақиқ нафақат йирик шаҳарларда, балки вилоятларда ҳам қўлланилади.
Сарвар Анвар ўғли