Хитойда пандемия тарихидаги антирекорд қайд этилди

Олам

image

Хитой ҳукумати ўтган сутка давомида 27 595 та янги коронавирус инфекциясини қайд этди ва бу пандемия бошидан бери кузатилган янги антирекордга айланди. Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва саломатлик давлат қўмитасининг бугун, 11 апрель куни эълон қилинган маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Бу кўрсаткич аввалги кунга нисбатан 15,3 фоизга юқори бўлиб, роппа-роса бир ҳафта олдин қайд этилган инфекция ўсиш динамикасидан икки баравар юқори бўлди. Департаментнинг баёнотида айтилишича, якшанба куни аниқланган беморлар орасида иситма, йўтал ва дармонсизлик фақат 1184 кишида топилган, қолган 26 411 нафари асемптоматик ташувчилардир. COVID-19 билан касалланган ушбу шахслардан фақат 86 нафари хориждан келган.

Хитойда даволанаётган касалланганлар сони 242,2 минг кишидан ошди, бу 4 апрелдагига нисбатан 2,2 баробар кўпдир.

Хитойда шифокорлар назорати остида асемптоматик ташувчилар сони тез суръатлар билан ўсишда давом этмоқда, бир ҳафта ичида у 2,63 баробарга ошиб, 219,8 минг кишини ташкил этди. Шу билан бирга, мамлакат тиббиёт муассасаларида касаллик белгилари билан касалланганлар сони камайиб бормоқда (шу даврга нисбатан қарийб 13 фоизга, 22,3 минг кишига камайган). Мамлакат ҳудудлари орасида коронавируснинг энг кучли эпидемияси Шанхайда қайд этилган бўлиб, ҳали соғаймаган беморларнинг 80 фоизга яқини шу шаҳарга тўғри келади.

Ҳозирда Хитойда даволанаётганларнинг 99 фоиздан ортиғи вирусни мамлакатда юқтирган, 1 фоиздан камроғи эса чет элдан келган. Расмий равишда пандемия бошланганидан бери Хитойнинг материк ҳудудида асемптоматик ташувчиларни ҳисобга олмаганда 165,5 минг киши касалланган. Ҳокимият якуний статистикага асемптоматик одамларни киритмаган. Бугунгача мамлакатда ковиддан 4,638 ўлим қайд этилган.

Мамлакатда эпидемик вазият жиддийлигича қолмоқда. Бироқ, юқори хавфли зоналар сони барқарор равишда камайишда давом этмоқда: ўтган ҳафтага нисбатан 36 фризга ёки 261 тага камайган. Ўтган ойда маҳаллий касалланишлар Хитойнинг 31 маъмурий бўлинмасидан 30 тасида вилоят, марказий шаҳар ёки автоном вилоят даражасида аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг