Хитойда олтингугурт кислотасидан завод ходимлари заҳарланди
Олам
−
30 Сентябрь 1457 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни эрталаб Хитойнинг марказий қисмида жойлашган Шанчэн туманидаги Hexin Chemical заводи ҳодимлари олтингугурт кислотасидан заҳарланди. Бу ҳақда “Xinhua News” хабар берди.
Маълумотларга кўра, олтингугурт кислотаси сақлаш идишидан сизиб чиқиб, заводнинг ёмғирли сув тизими орқали водород cульфиди билан реакцияга киришган. Шундан сўнг, ўткир модда завод ҳудудига оқиб кириб, заҳарли буғларни ҳосил қилган.
Фожиа оқибатида заводнинг беш ишчиси ҳалок бўлган ва бир нафари жароҳат олган. Яна икки ходим енгил жароҳат олган.
Туман Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ярадорлардан бирининг аҳволи оғир. Икки нафар ходимнинг ҳолати барқарор.
“Барча ходимлар воқеа жойидан эвакуация қилинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқнинг марказий ва жанубий қисмида жойлашган Нажаф ва Карбало шаҳарлари ўртасидаги йўлда 621 нафар зиёратчи хлордан заҳарланиши оқибатида шифохонага ётқизилганди.
Бунёд Келдибоев