Хитойда одам илк бор Н10N3 парранда гриппига чалинди
Олам
−
01 Июнь 2021
3735Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида одам биринчи марта H10N3 парранда гриппига чалинди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси баёнотига асосланиб маълумот берилган.
Хабар қилинишича, Чжэньцзян шаҳридан бўлган 41 ёшли эркак жорий йилнинг апрель ойи охирида иситма ва ўзини ёмон ҳис қилишидан шикоят қилиб, шифокор ҳузурига ташриф буюрган. Мутахассис беморни шифохонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ҳозирга қадар бемор деярли тузалиб кетган.
Жорий йил 28 май куни Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази керакли тестларни ўтказган ва эркак H10N3 билан касалланганини аниқлаган. Ҳозирда у билан алоқада бўлган барча одамлар тиббий назорат остида.
Қайд этилишича, H10N3 беморга паррандадан юққан. Бу дунёда биринчи марта одамнинг H10N3 парранда гриппига чалингани экани таькидланган.
LiveБарчаси