Хитойда мушак дўконидаги портлашда 12 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
14:35 882 1 дақиқа
Кеча, 18 февраль куни Хитойнинг Хубей провинциясида жойлашган Сянгaн шаҳрида мушак дўконида кучли портлаш содир бўлди. Бу “South China Morning Post” хабар берди.
Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар орасида камида 12 киши, жумладан, 5 нафар бола ва 7 нафар ёши катта инсон бор. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар дўкон эгаси ҳамда байрам учун мушак харид қилган мижозлар бўлган.
Бу Хитойда Ой тақвими бўйича Янги йил байрами вақтида юз берган иккинчи йирик портлаш ҳисобланади. Аввалроқ, Жиангсу провинциясидаги мушакбозлик дўконида ҳам портлаш содир бўлиб, 8 киши ҳалок бўлган ва 2 киши жароҳат олган.
Маълумот учун, Хитойда мушакбозлик Янги йилнинг анъанавий қисми ҳисобланади. Одамлар уни фаровонлик ва омад тилаб ўтказади. Бироқ, ҳар йили мана шундай бахтсиз ҳодисалар ҳам кузатилади.
Сўнгги воқеалардан кейин Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича огоҳлантириш берган. Вазирлик ҳудудий ҳокимиятларга назоратни кучайтириш ва шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўришни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойдан 200 млн йиллик динозавр излари топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси