Хитойда машинасини ўқувчилар устига ҳайдаган ҳайдовчи ўлим жазосига ҳукм қилинди
Олам
−
24 Декабрь
4763Хитой суди Чандэ шаҳрида машинани оломон устига ҳайдаган ҳайдовчини шартли ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси CCTV хабар берди.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ҳайдовчи Хуан Вэнь Чандэ шаҳрининг Дингчэн туманидаги бошланғич мактабга кираверишда машинасини ўқувчилар устига ҳайдаши оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланганди. Ушбу ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.
"2024 йил 23 декабрда Чандэ шаҳрининг Ўрта халқ суди Хуан Вэннинг ишини очиқ кўриб чиқди. Айбланувчи жамиятга хавф туғдириш жинояти учун икки йил шартли қамоқ ва сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш билан ўлим жазосига ҳукм қилинди”, дейилади суд қарорида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Саксония-Ангальт федерал ери пойтахти Магдебург шаҳрининг марказида жойлашган Рождество ярмаркасида BMW катта тезликда оломонни босиб кетганди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. 60 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ундан олдин эса Хитой жанубидаги Чжухай шаҳрида эркак машинасини қасддан бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлиб, 43 киши оғир яраланганди.
LiveБарчаси